IFFHS Роналдуни Европанинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши футболчиси деб топди
Чоршанба, 03 Феврал
4905

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси (IFFHS) Европанинг ўтган 10 йилликдаги энг яхши уч футболчисини эълон қилди.

Рейтинг УЕФАга аъзо мамлакатларнинг 2011-2020 йиллар оралиғидаги энг яхши футболчилари орасидан аниқланган. Ташкилот талқинига кўра, «Ювентус» ҳамда Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қитъанинг сўнгги декадасидаги энг яхши футболчиси деб топилди. 

Иккинчи ўриндан «Реал» ва Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос жой олган бўлса, 3-поғонадан «Бавария» ва Германия миллий жамоаси посбони Мануэль Нойер жой олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар