O'zbek Ўзбекча
Турғунбоевда дебют, «Пахтакор»да аламли мағлубият. Дубай ҳарорати сезилган эксклюзив фотогалерея 
Якшанба, 31 Январ
2842

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» Дубайда Москванинг «Спартак» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

«Пахтакор»нинг Россия чемпиони «Зенит»дан учралган дастлабки ўйинидаги йирик ҳисобли мағлубиятидан (0:3) фарқли ўлароқ, «Спартак» билан баҳс воқеаларга бой бўлди.

Гарчи ушбу баҳсда Москва клуби сафидаги ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов жароҳати сабабли майдонга туша олмаган бўлса-да, шу куни Ўзбекистон чемпиони сафида куни кеча «Навбаҳор»дан келиб қўшилган Азиз Турғунбоевнинг норасмий дебют ўйини, пенальти ва «Спартак» ижросидаги ажойиб голлар гувоҳига айландик. 

«Пахтакор» Россиянинг энг кўп мухлисга эга жамоасидан аламли тарзда мағлубиятга учраган бўлса-да, Дубайдаги ўйинни «Жебел Али» ўйингоҳидан бевосита кузатиб борган Tribuna.uz фотомухбири ўртоқлик мақомидаги учрашувдан-да қизиқарли ва эксклюзив фотолавҳаларни тақдим этди. Марҳамат, юртимизда қишнинг совуқ кунлари ҳукмрон пайтда Дубайнинг қайноқ тафтини ҳис этинг.

Муаллиф – Муҳаммаджон Ғаниев, Дубайдан Tribuna.uz учун махсус. 

Ўртоқлик учрашуви. Дубай.

«Пахтакор» - «Спартак» (Москва) – 1:2
Бош ҳакам: Душан Дмитриевич (Сербия).
Голлар: Драган Черан 7 пенальтидан – Крал 30, Зобнин 87.

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шаҳзод Азмиддинов, Анзур Исмоилов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Одил Ҳамробеков, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Драган Черан, Азизбек Турғунбоев, Эрен Дердийўқ.
Захирадан майдонга тушганлар: Cанжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Аброрбек Исмоилов, Аъзамов, Комилов, Собирхўжаев, Ҳамробеков, Розиев, Темиров, Эркинов, Йўлдошев.

«Спартак»:  Максименко, Жиго, Жикия, Айртон, Ешенко, Хендрикс, Крал, Игнатьев, Бакаев, Педро Роча, Понсе.
«Спартак» (2-бўлимда): Селихов, Кутепов, Маслов, Гапонов, Мозес, Маркитесов, Зобнин, Умаров, Ларссон, Соболев, Педро Роша.

Ўхшаш янгиликлар