«МЮ» Санчо трансфери амалга ошмаса, эътиборини «Барселона» яримҳимоячисига қаратади
Шанба, 30 Январ
8733

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Журналист Кристиан Фалкнинг сўзларига кўра, манкунианликлар «Боруссия» Дортмунддан Жейдон Санчони қўлга кирита олишмаса, бор эътиборни франциялик футболчига қаратишади. 

23 ёшли Дембеле бу мавсумда «Барселона» сафида 21та ўйин ўтказиб, 6та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt уни 50 млн еврога баҳоламоқда. 

Яримҳимоячининг каталонияликлар билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ унга «Ювентус» ва «Бавария» ҳам қизиқиш билдираётганлиги айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар