«Динамо» дастлабки назорат учрашувида дуранг қайд этди
Шанба, 30 Январ
2358

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси жорий йилдаги дастлабки ўйинини ўтказди.

Жомбойда ўтказилган баҳсда Про лига-2021нинг янги аъзоси «Янгиер» «Динамо»га рақиблик қилди. Элдор Сакаев мураббийлигидаги янгиерликлар билан ўйинда «Динамо» мураббийлари бир қатор қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0.

29 январь. Жомбой тумани.
«Динамо» - «Янгиер» - 0:0
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Жасур Ҳасанов, Матвей Гуйганов, Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Сирож Мелиев, Фахриддин Алимов, Жамшид Ҳасанов, Сардор Эминов, Михайло Удод, Темур Исмоилов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Жавлонбек Маликов, Акмал Козимов, Сарвар Абдусаломов, Ойбек Жўраев, Анвар Муродов, Саъдуллаев, Ш.Аюбхонов, Ислом Шарипов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар