ОФК Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди — ОКМК ёки «Насаф»нинг рақиблари маълум
Чоршанба, 27 Январ
8571

ОФК Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. 

Ўзбекистон клуби F гуруҳида  «Олтин аср» (Турманистон), «Хўжанд» (Тожикистон) ва «Олой» (Қирғизистон) жамоалари билан баҳс юритадиган бўлди. 

Гуруҳ баҳслари 14-20 май кунлари мареазлаштирилган ҳолатда ўтказилади. Қаерда ўтказилиши ҳозирча эълон қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон номидан айнан қайси жамоа ушбу турнирда ўйнаши ОЧЛ плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. Агар ОКМК 7 апрель куни меҳмонда Қатарнинг «Ал Гарафа» клуби тўсиғидан ўтиб ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олса, ОФК Кубогида Қаршининг «Насаф» клуби иштирок этади. Акс ҳолда Олмалиқ жамоасининг ўзи Осиёнинг иееинчи даражали турнирида қатнашади.

А гуруҳи
Ал Аҳад (Ливан)
Ал Ҳидд (Баҳрайн)
Ал Ваҳда (Сурия)
Ан Наср (Уммон)

B гуруҳи
Ас Салт (Иордания)
Марказ Балата (Фаластин)
Ал Ансор (Ливан) 
Муҳаррақ (Баҳрайн)

C гуруҳи
Тишрин (Сурия)
Ас Сиб (Уммон)
Ал Файсали (Иордания)
Плей-офф ғолиби

D гуруҳи
АТК Моҳун Баган (Ҳиндистон), Башундҳара (Бангладеш), 
Мазия (Мальдив ороллари)
Плей-офф ғолиби

J гуруҳи
Истерн Лонг Лионс (Ҳонконг)
Таинан Сити (Хитой Тайпейи)
Атлетик 220 (Мўғулистон)
Ли Ман (Ҳонконг)

E гуруҳи: 
Равшан (Тожикистон), 
Дордой (Қирғизистон), 
Аҳал (Туркманистон)

F гуруҳи: 
ОКМК ёки Насаф (Ўзбекистон),
Олтин Аср (Туркманистон), 
Хўжанд (Тожикистон), 
Олой (Қирғизистон).

G гуруҳи
Ҳаной (Вьетнам) 
Бали Юнайтед (Индонезия)
Боеунг Кет (Камбоджа)
Плей-офф ғолиби

H гуруҳи
Кедаҳ Дарул Аман (Малайзия)
Лион Сити Саилорс (Сингапур)
Саигон (Вьетнам)
Плей-офф ғолиби

I гуруҳи
Кайа ФК Илоило (Филиппин)
Шан Юнайтед ёки Айеявади Юнайтед (Мьянма)
Теренггану (Малайзия)
Гейланг ИНТ (Сингапур)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар