Ўзил: «7,5 йил давомидаги ажойиб саёҳат учун раҳмат. «Арсенал» юрагимда абадий қолади»
Душанба, 25 Январ
3857

«Арсенал»дан «Фенербаҳче»га ўтган яримҳимоячи Месут Ўзил собиқ жамоасига хайрлашув сўзларини ёзди.

«7,5 йил давомидаги ақл бовар қилмайдиган саёҳат учун клубга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мухлислар ва жамоадошларимнинг ажойиб қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим. Буни доим қадрлайман. 

Биргаликда совринлар қўлга киритдик, эсда қоладиган хотиралар яратдик. «Арсенал» ва унинг мухлислари юрагимда абадий қолишади. 

Вазиятга профессионал тарзда муносиб ечим топишда берган ёрдами учун клуб техник директори Эду Гаспарга раҳмат айтаман ва «Арсенал»даги барчага жамоани юқори даражага олиб чиқишда катта муваффақиятлар тилайман», – дея Ўзилнинг сўзларини келтиради «тўпчилар» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи Лондон клубига 2013 йил ёзида «Реал»дан ўтганди. У жамоа билан 4 бор Англия Кубоги ва 1 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар