«Ҳоффенҳайм» ҳужумчиси Андрей Крамарич Германия чемпионатининг 18-турида «Кёльн» (3:0) билан баҳсда дублга эришди.
29 ёшли футболчи 74та гол билан Бундеслига тарихида энг кўп гол урган хорватиялик футболчига айланди. У «Бавария», «Вольфсбург» ва «Ҳамбург» клубларининг собиқ ҳужумчиси Ивица Оличнинг (72) рекордини янгилади.
Топ-5дан Марио Манжукич (53, «Бавария» ва «Вольфсбург» собиқ ҳужумчиси), Младен Петрич (51, «Ҳамбург» собиқ ҳужумчиси) ва Иван Класнич (50, «Вердер» собиқ форварди) ўрин олишган.