Ўзил «Фенербаҳче» билан 3,5 йиллик шартнома имзолади
Якшанба, 24 Январ
3376

Месут Ўзил «Фенербаҳче» сафига қўшилди. 

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси турк клубида тиббий кўрикдан ўтди ва жамоа билан 3,5 йиллик битим тузди. 

Аввалроқ Ўзилнинг яримйиллик маошини «Арсенал» тўлаши, сўнг германиялик хавбек «Фенербаҳче»да йилига 5 млн евро олиши хабар қилинганди. Шунингдек, яримҳимоячи Истанбул жамоасидан 2,5 млн евро кўтарма пули ҳам олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар