«Женоа» футболчиси «Верона»га ўтди
Шанба, 23 Январ
10087

«Женоа» клуби яримҳимоячиси Стефано Стураро Генуя клубини тарк этди.

Италиялик 27 ёшли яримҳимоячи жорий мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида «Верона»да ўтказадиган бўлди. Келишувга кўра, «Верона» Стурарони мавсум якунида сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Стураро жорий мавсум «Женоа» сафида 7 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган. Transfermarkt портали Стефанонинг трансфер қийматини 5 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, «Верона» А Серия 18-туридан кейин 27 очко билан 9-ўринда бораётган бўлса, «Женоа» 15 очко билан 16-поғонадан жой олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар