Олимпиададан Европа чемпионатигача. 2021 йилда бизни кутаётган спорт мусобақалари тақвими
Шанба, 23 Январ
4815

Коронавирус пандемияси хавфи бартараф этилмаган бўлса-да, 2021 йил ҳам жаҳон спортида турли мусобақаларга бой бўлади. Қуйида йил давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган спорт турнирлари тақвими билан танишинг.

Январ

 21-31 январ санасида Швециянинг Люцерн шаҳри навбатдаги Қишки Универсиадага мезбонлик қилиши керак эди. Аммо Европада ҳукм сураётган коронавирус пандемияси сабабли мусобақа ҳозирча номаълум муддатларга кўчирилди.

 14-31 январда Миср мамлакатининг тўртта шаҳрида гандбол бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

25-31 январда Хорватия пойтахти Загребда фигурали учиш бўйича Европа чемпионати ўтказилади.

Феврал

 1-11 февралда Қатарда футбол бўйича клублар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

 5-14 феврал санасида Германияда бобслей ва скелетон бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

8-21 феврал кунлари теннис бўйича «Улкан тож» туркумидаги йилнинг дастлабки мусобақаси – Австралия чемпионати ўтказилади.

 9-21 февралда Италияда тоғ чанғиси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши белгиланган.

9-21 феврал кунлари Словениянинг Поклюка шаҳри биатлон бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

18-28 феврал сансида Хитойда фристайл ва сноубординг бўйича жаҳон биринчилиги бўлиб ўтади.

22 февралдан 7 мартга қадар Германиянинг Оберсдорф шаҳрида чанғи спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган.

Март

5-7 мартда Нидерландия шорт-трек бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади.

20-28 март кунлари Швейцария мамлакатида кёрлинг бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

22-28 мартда фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатига Швеции пойтахти Стокголм мезбонлик қилади.

30 мартдан 4 апрелгача Россиянинг Сиктивкар шаҳрида тўпли хоккей бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Апрел

3-11 апрел саналарида Канадада кёрлинг бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

11-14 апрелда Япония пойтахти Токиода фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳслари ўтказилади.

21-25 апрелда Швейцарияда спорт гимнастикаси бўйича Европа чемпионати ўтказилиши белгиланган.

Май

7-23 май кунлари Рига ва Минск шаҳарларида шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

23 майдан 6 июнга қадар Париж кортларида теннис бўйича Франция очиқ чемпионати ўтказилиши режалаштирилган.

26 май куни Полшанинг Гданск шаҳрида футбол бўйича Европа Лигаси финал учрашуви ўтказилади.

29 майда Туркиянинг Истанбул шаҳрида футбол бўйича УЕФА Чемпионлар Лигаси финал ўйини ўтказилиши белгиланган.

31 майдан 6 июнгача Венгрия ва Словенияда ёшлар ўртасида Европа чемпионати финал босқичи ўтказилади.

Июн

3-10 июн кунлари Венгрия пойтахти Будапештда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

7-13 июн санасида Белоруссияда замонавий бешкураш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

11 июндан 11 июлга қадар футбол бўйича Европа чемпионати – Евро-2020 учрашувлари ўтказилади.

17-27 июнда Испания ва Франция майдонларида баскетбол бўйича аёллар ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтади.

 28 июндан 11 июлгача Лондон кортларида теннис бўйича Уимблдон турнири бўлиб ўтади.

 Июн ойида Аргентина ва Эквадор давлатларида футбол бўйича Копа Америка турнири ўтказилади.

Июл

7 июл – 1 август кунлари Англияннинг Лондон, Манчестер, Шеффилд ва бошқа бир қатор шаҳарларида футбол бўйича аёллар ўртасида Европа чемпионати ўтказилади.

16 июлдан 1 августгача бўлган саналарда Япониянинг Фукуока шаҳри сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

23 июл – 8 август санасида Япония пойтахти Токиода XXXII Ёзги Олимпиада Ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.

Август

6 – 15 августда АҚШнинг Юджин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилади.

18 дан 29 августгача Хитойнинг Ченду шаҳри Бутунжаҳон Унеиверсиада ўйинларини ўзида қабул қилади.

14 августдан 27 августгача Белград шаҳрида Европа талабаларининг Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади.

24 августдан 5 сентябргача Токио шаҳрида Ёзги Паралимпия ўйинлари ўтказилади.

30 августдан 12 сентябрга қадар Нью-Йорк кортларидла теннис бўйича «Улкан тож» туркумидаги тўртинчи турнир – АҚШ очиқ чемпионати ўтказилади.

Сентябр

2 – 19 сентябр – ушбу саналарда Берлин, Тбилиси, Милан ва Прага шаҳарлари баскетбол бўйича эркаклар ўртасидаги Европа чемпионати бўлиб ўтиши белгиланган.

12 сентябрдан 3 октябргача Литва шаҳарларида футзал бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилади.

16 – 19 сентябрда Дания давлати каноэ бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

19 дан 26 сентябргача Белгияда шосседа велоспорт бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Октябр

2-10 октябр кунлари Норвегияда эркин ва юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

3 октябрда Лондон марафони бўлиб ўтиши белгиланган.

4-10 октябрда Австралияда камондан ўқ отишда жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

6–10 октябр кунлари Италияда футбол бўйича УЕФА Миллатлар Лигаси финал босқичи ўтказилади.

10 октябр куни Чикаго марафони ўтказилади.

17–24 октябр кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

27–31 октябр саналарида Япониянинг Китакюсю шаҳрида нафис гимнастика бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ноябр

7 ноябрда Нью-Йорк шаҳрида анъанавий марафон ўтказилади.

11–14 ноябр санаси Озарбайжонда трамполин бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши белгиланган.

14–21 ноябрда Турин шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида АТР йил якуний турнири ўтказилади.

22 ноябрдан 28 ноябргача Испания пойтахти Мадрид теннис бўйича Дэвис Кубоги финал учрашувига мезбонлик қилади.

29 ноябрдан 5 декабргача Испаниянинг Уэлва шаҳрида бадминтон бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

Декабр

2–19 декабр кунлари Испанияда гандбол бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

5–19 декарда Салвадор давлати Марказий Америка Ўйинларига мезбонлик қилади.

11дан 21 декабргача Швейцариянинг Люцерн шаҳрида Бутунжаҳон Қишки Универсиада Ўйинлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 13 – 18 декабр кунлари БАА пойтахти Абу-Дабида қисқа бассейнда сузиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

 26 декабрдан 5 январгача Канада давлати шайбали хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар