«Челси» Аллегри номзодидан воз кечди
Шанба, 23 Январ
5881

«Челси» бош мураббий Фрэнк Лэмпард ўрнига мутахассис қидиришда давом этмоқда. 

Лондон клубининг вариантларидан бири «Ювентус»нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри эди. Бироқ журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, «аристократлар» италиялик мутахасссис номзодини шорт-листдан ўчириб ташлашди.

Ҳозир «Челси» учун устувор вариант – «ПСЖ»нинг собиқ мураббийи Томас Тухель. Кейинги номзод эса Ральф Рангник. 

«Кўклар» раҳбарияти вазиятни тўғрилаш учун Лэмпардга вақт беришга тайёрлиги таъкидланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «Челси» аввалроқ «Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ва «Саутҳэмптон»дан Ральф Ҳазенҳюттль номзодларини кўриб чиққан эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар