ФИФА ва УЕФА Европа Суперлигасини тан олмаслигини эълон қилди. Ушбу турнирда тўп сурган футболчи ФИФА байроғи остидаги ўйинларга қўйилмайди
Пайшанба, 21 Январ
5906

ФИФА, УЕФА ва яна 5та конфедерация Европа Суперлигасига боғлиқ масала бўйича баёнот билан чиқишди.

«ОАВда тарқалаётган Европа Суперлигасини ташкил этиш ғояси ҳақидаги гап-сўзлар ортидан ФИФА ва 6та қитъа конфедерацияси ушбу мусобақа ФИФА ва бошқа конфедерациялар томонидан ҳам тан олинмаслигини яна бир марта қатъиян маълум қилади. Бундай мусобақада тўп сурган футболчининг ФИФА байроғи остида ўтадиган ҳар қандай турнир ва йирик мусобақаларда иштирок этишига йўл қўйилмайди», - дейилади ФИФА сайтидаги умумбаёнотда. 

ФИФА ва конфедерациялар уставига кўра, ҳар қандай футбол турнирлари ушбу ташкилотлар томонидан тан олиниши ёки улар шафелигида ўтиши белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, «Реал» президенти Флорентино Перес бир қатор суперклублар - «Барселона», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Бавария», «Ювентус» клублари раҳбариятини тижорий мақсадда Европа Суперлигасини ташкил этиш ғояси ва бу орқали катта даромад топиш масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар тарқалганди. Переснинг яқинда Италияга бориб, «Ювентус» қароргоҳида бўлгани ҳам ушбу ғоя масаласидаги учрашув дея тахмин қилинмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар