«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз вақтида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан ишлашга яқин келгани ҳақида гапирди.
«Месси «ПСЖ»да? Бу саволни очиқ қолдираман. Бир неча йиллар олдин Месси билан бирга ишлашга яқин келгандим. Ўшанда Лионель мен бошқараётган «Эспаньол»га ижара асосида ўйнаши кутилганди. Биз деярли келишувга эришгандик, аммо Месси мавсум олди ўтадиган Гампер кубогида ўзини яхши кўрсатгач, «Барса» уни ўз сафида олиб қолишга қарор қилганди.
Ўтган йиллар давомида Месси билан Лондон ва Италияда учрашгандик. Мен ва Леони «Ньюэллс Олд Бойз»га бўлган муҳаббат боғлайди. Иккимиз ҳам ушбу клуб академиясидан чиққанмиз», — дея Почеттино сўзларини келтирмоқда Goal.
Маълумот учун, Месси жорий мавсумда «Барселона»да жами 22 ўйинда 14та гол ва 6та ассист муаллифи бўлди.