O'zbek Ўзбекча
«Манчестер Сити» трансферлари учун 220 миллион евро ажратилади. Гвардиола Ҳоланд ёки Лукакуни таклиф қилмоқчи
Якшанба, 17 Январ
3544

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиолага янги трансферлар учун 220 миллион евро ажратилади, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Манбанинг ёзишича, маблағнинг асосий қисми ёзги трансфер ойнасида сарфланиши режалаштирилган. «Шаҳарликлар» ёзда шартномаси тугайдиган ҳужумчи Серхио Агуэро ҳамда Фернандиньо ўрнига янги футболчилар таклиф этмоқчи.

Қайд этилишича, «Манчестер Сити» кўз остига олган футболчилар қаторида «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ва «Интер» голеадори Ромелу Лукаку жой олган. Гвардиола ёзда Агуэро ўрнини айнан ушбу ҳужумчилардан бири билан тўлдирмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар