Флик: «Шокдамиз. Треблни такрорламоқчи эдик»
Пайшанба, 14 Январ
4048

«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Германия Кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган «Ҳольштайн Киль»га (2:2. пенальтилар серияси – 5:6) қарши баҳдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Албатта, шокдамиз. Жуда хафа бўлдик, треблни такрорламоқчи эдик. Умуман олганда эпизодлар ҳаммасини ҳал қилди, рақиб кучли руҳ намойиш этди. Устунлик қилдик, лекин сўнгги сонияларда ҳисобни тенглаштириш имконини берганимиз ёқимсиз.

«Киль»ни табриклашимиз керак. Беллашув чиндан ҳам кубок ўйинига айланди. Улар жон куйдириб ўйнашди. Ҳимояда ихчамроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. «Киль» яхши ҳимояланди ва уларнинг дарвозабони жуда ажойиб ўйин намойиш этди.
 
Пенальтилар сериясида ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин, шунинг учун Рокани (унинг зарбасини рақиб посбони қайтарди) айбламайман», – дея Фликнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар