«ПСЖ»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино клубнинг ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлади, деб хабар беради футбол агенти Бруно Сатин.
Сатиннинг сўзларига кўра, агрентиналик мутахассис «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэрони жамоасида кўрмоқчи.
Агуэро «Манчестер Сити»га 2011 йили «Атлетико»дан ўтган. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.