Нагельсманн «Боруссия» Д бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди 
Жума, 08 Январ
4549

«Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн «Боруссия» Д бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бу борада хавотирга ўрин йўқ. «Лейпциг»да ўзимни қулай ҳис қиляпман ва олдимга катта мақсадлар қўйганман. Айтганимдек, ташвишланишга сабаб йўқ», – дея немис мутахассисининг сўзларини келтиради Goal.

Нагельсманн «Лейпциг»ни 2019 йилдан бери бошқаради. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

«Лейпциг» Бундеслигада 14-турдан сўнг 31 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Бавария»дан 1 очкога ортда қолмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар