Марселино – «Атлетик» Б бош мураббийи 
Душанба, 04 Январ
2291

«Атлетик» Б Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган «Эльче» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) бош мураббий Гаиска Гаританони истеъфога чиқарди ва унинг ўрнига Марселино Торални тайинлади.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, 55 ёшли мутахассис билан 2022 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузилди. 

Марселинонинг сўнгги иш жойи «Валенсия» бўлганди. Шунингдек, у «Вильярреал» ва «Севилья» каби клубларни ҳам бошқарган.

Маълумот ўрнида, Бильбао жамоаси бу мавсумда 21 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар