O'zbek Ўзбекча
«Барса» президентлигига номзод Куман ўрнига клуб афсонасини чақирмоқчи
Чоршанба, 30 Декабр
18268

«Барселона» президентлиги учун ўз номзодини қўйган Виктор Фонт жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Роналд Куман ҳақида гапириб, унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлигини айтди.

«Куманнинг асосий камчилиги – унда аниқ лойиҳа йўқлигида. Роналднинг клубдаги ишлари ўхшамаса, кейинги мавсумда Хави жамоа бош мураббийига айланади. Хави Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»да ишлаганидек икки лавозимда фаолият олиб бора олади», - дейди Фонт.

Шунингдек, Фонт президентлик сайловида ғалаба қозонса, Хави клубнинг бош менежери сифатида ҳам ишлаши, Йорди Кройфф эса спорт директори лавозимида фаолият олиб бориши ҳақида айтиб ўтди.

Маълумот учун, Каталония клуби президентлиги учун сайлов 2021 йилнинг 24 январь куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар