ПФЛ сўровномасида икки клуб бош мураббийи Игорь Сергеевни Суперлиганинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси деб овоз берди
Душанба, 28 Декабр
3956

ПФЛ расмий сайти Суперлиганинг 2020 йилдаги лауреатларини аниқлаш жараёнида мураббий ва сардорлар кимга овоз берганини эълон қилди.

Эътиборлиси, «Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва «Андижон» клуби бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев Суперлиганинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси сўровномасида 4 нафар номзод - Жалолиддин Машарипов, Мурод Холмуҳаммедов, Бобир Абдиҳолиқов ва Игорь Сергеев орасидан «Пахтакор» ҳужумчисини турнирнинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси деб кўрсатган. 

Бақоев Сергеевдан ташқари, Жалолиддин Машарипов ва Мурод Холмуҳаммедовни учликка киритган бўлса, Ғуломхўжаев Бобир Абдиҳолиқов ва Жалолиддин Машарипов учликка киритган.

Маълумот учун, Игорь Сергеев жорий мавсумда Суперлигада 16та голга муаллифлик қилди. Ундан кўпроқ гол Драган Черан (20та) ва Бобур Абдухолиқов ҳисобига (17та гол) ёзилган. Сергеев бир йил аввал, 2019 йилда кўпроқ гол киритганди – 17та.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар