Globe Soccer Awards 2020 йилнинг ва XXI асрнинг энг яхши мураббийларини эълон қилди
Якшанба, 27 Декабр
4072

Globe Soccer Awards талқинига кўра, «йил мураббийи» ва «аср мураббийи» эълон қилинди.

2020 йилнинг энг яхши мураббийи сифатда «Бавария» устози Ҳанс-Дитер Флик эътироф этилди. У «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ва
«Аталанта» устози Жан-Пьеро Гасперинини ортда қолдирди.

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола эса ХХI асрнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Шунингдек, даъвогарлар орасида Зинедин Зидан («Реал»), Жозе Моуриньо («Тоттенҳэм») ва Алекс Фергюсон («Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи) бор эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар