«Арсенал» етакчилари ва Артета Месут Ўзил борасида икки хил фикрда
Якшанба, 27 Декабр
11750

Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчилари ҳамда бош мураббий Микел Артета жамоа яримҳимоячиси Месут Ўзилни таркибга қайтариш борасида икки хил фикрда.

The Telegraph’нинг ёзишича, жамоанинг бир қатор етакчилари – Обамеянг, Ляказетт, Давид Луис, Лено, Жака, Виллиан Ўзил таркибга қайтиши керак деб ҳисоблашмоқда. Бу футболчилар Месут машғулотлардаги ҳаракатлари эвазига таркибга қайтишга муносиб деб ҳисоблашмоқда ва унинг майдонга туширилмаётганини адолатсизлик деб баҳолашган. Жамоа етакчилари Ўзилнинг жамоага ёрдами тегишига ва клубинг АПЛдаги ҳолати яхшиланишига ишонишмоқда. 

Шунга қарамай, «Арсенал» раҳбарияти ва бош мураббий Микел Артета германиялик яримҳимоячини майдонга туширмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи клубдан кетишни истамагани ва шартномаси охиригача клубда қолмоқчи эканлиги ҳақидаги қароридан кейин клуб футболчини АПЛ ва Европа лигаси учун рўйхатдан чиқарган эди. Январь ойида футболчини яна АПЛ қайдномасига киритиш имконияти бўлади. 

Маълумот учун, Ўзилнинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар