Почеттинони «ПСЖ»га таклиф қилиш фикри кимдан чиққани маълум бўлди
Жума, 25 Декабр
13500

Маурисио Почеттинонинг «ПСЖ» бош мураббийи лавозимига тайинланишининг баъзи тафсилотлари маълум бўлди.

Аргентиналик 48 ёшли мутахассисни таклиф қилиш фикри спорт директори Леонардодан эмас, клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфидан чиққан, деб хабар беради RMC.

Аввалроқ Почеттино парижликлар билан 2023 йилгача шартнома имзолаши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот ўрнида, «ПСЖ» бу мавсумда Лига 1да 3-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигасида эса 1/8 финалда «Барселона» билан баҳс юритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар