Лилиан Тюрам рақибига тупурган ўғли ҳақида: «Ҳайрон қолдим. «Шу менинг ўғлимми?» деб ўзимдан сўрадим»
Жума, 25 Декабр
9226

Франция миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Лилиан Тюрам ўғли, «Боруссия» М ҳужумчиси Маркус Тюрамнинг рақибига («Ҳоффенҳайм» ҳимоячиси Штефан Пош) тупургани учун дисквалификация қилинганига муносабат билдирди.

«Ҳозир оммавий ахборот воситаларида нималар бўлаётганини тўлиқ тушунаман. Ўйинни томоша қилдим ва ҳайратга тушдим. Ҳатто «шу менинг ўғлимми?» деб ўзимга савол бердим.

Ўғлим менга буларнинг барчаси бехосдан содир бўлганини тушунтирди. У менга «Дада, мени одамлар юзига атайлаб тупуради, деб ўйлашларини истамайман» деди. 

Қизил карточкадан сўнг у кийиниш хонасида биринчи бўлиб укаси билан қўнғироқлашди: «Буни атайин қилмадим. Бақирдим, жуда ҳам ғазабландим ва тупурик ўз-ўзидан учиб кетди».

У жазосини олади ва бу, менимча, яхши. Чунки бундай ҳолатлар футбол майдонида бўлмаслиги керак», – дея Тюрамнинг сўзларини келтиради RCI.

Эслатиб ўтамиз, Маркус нотўғри хатти-ҳаракати учун 5 ўйинга дисквалификация қилинди ва 40 минг евро жарима тўлайдиган бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар