O'zbek Ўзбекча
Лаутаро Мартинес: «Интер»да соврин ютиш имкони бор. Шунинг учун бу клубдаман»
Пайшанба, 24 Декабр
1637

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Сериянинг 14-туридан ўрин олган «Верона»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кучли клубга қарши ўйнадик. Биринчи бўлимда гол ура олмаган бўлсак ҳам, яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда ғайратимизни кўрсатдик.

«Интер»га жамоа билан соврин ютиш учун келганман. Бизда бундай имконият мавжуд. Бунга эришиш учун ҳар куни ишлаймиз. 

Бугунгидек қийин ўйинлар кўп. 3 очко қўлга киритиш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак», – дея Мартинеснинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Интер» 33 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар