Гомес А Сериянинг икки гранд клубидан бирига ўтмоқчи
Чоршанба, 23 Декабр
5972

«Аталанта» яримҳимоячиси Алехандро Гомес қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори.

Goal'нинг ёзишича, аргентиналик 32 ёшли футболчи «Милан» ёки «Интер»га ўтишни мақсад қилган.

Аввалроқ бергамоликлар хавбекига Милан клубларидан ташқари «ПСЖ» ва «Рома» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Гомес икки ўйиндан бери А Серия ўйинлари учун қайдномага киритилмаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар