«Интер» ва «Челси» футболчиларни ўзаро алмашмоқчи
Сешанба, 22 Декабр
4479

«Интер» клуби жамоа яримҳимоячиси Иван Перишични «Челси» ҳимоячиси Маркос Алонсога алмашишни режалаштирмоқда.

Журналист ва инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, «Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте клуб раҳбариятидан «Челси»га ушбу ташаббус билан чиқишни сўраган. Конте Лондондаги фаолияти давомида Алонсо билан бирга муваффақиятли ишлаган эди. Мураббий Маркоснинг 3-5-2 тактикасига жуда мос келишига ишонмоқда. 

Хорватиялик Перешич «Интер»да захирада қолаётган бўлса, испаниялик Алонсо «Челси»да асосий таркибга кира олмаяпти.

31 ёшли Перишич жорий мавсумда «Интер»да жами 17 ўйинда майдонга тушган бўлиб, 2та голга муаллифлик қилган. 29 ёшли Алонсо эса жорий мавсум АПЛда бор йўғи 3 ўйинда майдонга тушди.

Аввалроқ, Перишичга «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдираётгани ва қишки трансфер ойнасида таклиф билан чиқиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар