Моуриньо: «Эҳтимол, Флик мавсумда 7та соврин ютганида, «Йил мураббийи» деб топиларди»
Шанба, 19 Декабр
6295

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо ФИФА «Йилнинг энг яхши мураббийи» совринини «Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Фликка бериши керак эди, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Тhe Best мукофоти «Ливерпуль» устози Юрген Клоппга насиб этди.

«Флик учун ғалаба қозонишга ягона имконият эди. Эҳтимол, «Бавария» унга яна икки ёки уч турнир топганда ва Флик 7та соврин ютганда, йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этиларди», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Маълумот учун, Мюнхен клуби 2020 йилда Флик қўл остида EЧЛ, Бундеслига, Германия Кубоги, УEФА Суперкубоги ва Германия Суперкубогида ғолиб бўлди. Клопп эса «Ливерпуль» билан АПЛда зафар қучди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар