Флик ФИФА соврини унга топширилмаганидан ҳайрон қолганини яширмади
Шанба, 19 Декабр
8180

«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши мураббийи совринини қўлга кирита олмаганидан ҳайрон қолганини тан олди.

«Ҳаёт давом этади. Албатта, бу бироз ҳайрон қолдирди. Аммо бу нормал ҳолат. Одатда, учликдан жой олган ҳар қандай мураббий ғолиб бўлишдан умидвор бўлади. Бу йил кўп соврин ютдик, ҳаммасига навбати билан эришилишига ишонаман. Энди бизда янги мақсадлар бор. «Бавария» учун ўтган давр якунланди. Унда барча йирик турнирларда ғолиб бўлдик. Таркибимизда Нойер ва Левандовски сингари энг яхши ўйинчилар бор», - дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, ФИФА кетма-кет иккинчи марта«Ливерпуль» устози Юрген Клоппни йилнинг энг яхши мураббийи деб топди. Соврин учун Флик ва «Лидс Юнайтед» бош мураббийи Марсело Бьельса ҳам даъвогарлик қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар