Клопп ва Флик бир хил очко тўплаган. Муҳим кўрсаткич бўйича Юрген ғолиб бўлган
Жума, 18 Декабр
7383

2020 йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда юзага келган қизиқарли тафсилотлар маълум бўлди. Сўровномада Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Ҳанс-Дитер Флик («Бавария») бир хил – 24 очкодан тўплашган. 

Қоидаларга кўра, номзодлар 4 турдаги танловчилар гуруҳидан: миллий жамоалар мураббийлари, сардорлари, ОАВ вакиллари ва мухлислардан овоз олишади. 

Якунда мерсисайдликлар бош мураббийи миллий жамоалар мурабийлари ва сардорларидан 7 очкодан, ОАВ вакиллари ва мухлислардан 5 очкодан олган. Немис клуби устози эса, аксинча, мураббий ва сардорлардан 5 очкодан, ОАВ ва мухлислардан 7 очкодан олган. Натижалар тенг бўлган ҳолатда мураббийларнинг овозлари асосий кўрсаткич сифатида эътиборга олинган. 

Учинчи ўринни қўлга киритган Марсело Бьелса («Лидс») жами 11 очко тўплади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар