АПЛ футболчиларининг янги трансфер нархлари эълон қилинди. Соннинг трансфер баҳоси кўтарилди, Погба ва Стерлингда пасайиш
Пайшанба, 17 Декабр
11312

Transfermarkt портали Англия Премьер-лигасида тўп сураётган футболчиларнинг трансфер баҳосини янгилади.

Унга кўра, «Тоттенҳэм»нинг жанубий кореялик форварди Сон Хён Миннинг трансфер баҳоси кўтарилган. Лондонликлар етакчисининг янги трансфер нархи 90 миллион еврони ташкил этмоқда. Сон жорий мавсумдаги жами 20 ўйинда 14та гол ва 7та ассистга муаллифлик қилди.

АПЛнинг энг қимматбаҳо футболчиси саналган «Манчестер Сити» ҳужумкор яримҳимоячиси Раҳим Стерлингнинг трансфер баҳосида пасайиш кузатилди. Аввалроқ 150 миллион еврога баҳоланган футболчининг бу сафарги нархи 110 миллион еврони ташкил этмоқда. У бу борада АПЛда 5-ўринга тушди.

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба ҳам «арзонлаган». Франциялик яримҳимоячининг янги трансфер баҳоси 65 миллион еврони ташкил этмоқда. Погба жорий мавсумда 15 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва шунча голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар