Тео Эрнандес: «Милан»да бахтлиман. «Реал»га қайтишни тасаввур ҳам қила олмайман»
Чоршанба, 16 Декабр
2589

«Милан»ҳимоячиси Тео Эрнандес собиқ жамоаси «Реал»га қайтмоқчи эмаслиги ҳақида гапирди.

«Ҳозир фаолиятимдаги энг яхши даврни ўтказяпман. «Реал»га келганимда жуда ёш эдим. Етарлича ўйин вақтига эга бўлмасангиз, қийин бўлади. Энди Мадридга қайтишни тасаввур ҳам қила олмайман. «Милан»да жуда бахтлиман. Агар имкон бўлса, «Милан»да умрбод қолардим», – дея французнинг сўзларини келтиради El Transistor.

Тео «Реал»да 2017 йилдан 2019 йилгача ўйнаган ва кейин 20 млн евро эвазига «Милан»га ўтган. Ҳимоячи бу мавсумда А Серияда 11та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар