«Уфа» собиқ бош мураббийи Вадим Евсеев «СКА-Хабаровск» мураббийи Сергей Юраннинг Остон Ўруновнинг ёши аслида 4-5 ёш катта эканлиги ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди.
«Ўруновнинг ёши ҳақида ҳеч қандай гумонда эмасман. Мендаги маълумотларга кўра, у паспортида кўрсатилган ёшда. Остон ўз ёшидан каттароқ кўринмайди. Мен учун у ҳали ёш боладек», - дея ёзади футболчининг собиқ устози инстаграмдаги саҳифасида.
Ўрунов 2020 йилнинг февраль ойида Вадим Евсеев қўл остидаги «Уфа» сафига келиб қўшилганди. Ёзда эса 1,5 миллион евро эвазига «Уфа»дан Москванинг «Спартак» клубига ўтганди.
Маълумот учун, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрь куни Навоийда туғилган. 19 ёшли футболчи «Спартак»ка ўтганга қадар Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, миллий жамоалари ҳамда «Навбаҳор», «Локомотив» ва «Уфа» клубларида тўп сурган.