Ўтиш ўйини. «Андижон» Суперлигада, «Нефтчи» Про лигада қолди
Сешанба, 15 Декабр
7188

Суперлигага ўтиш ўйини доирасида Фарғонада ўтган «Нефтчи» - «Андижон» баҳсида меҳмонлар ғалаба қозониб, Суперлигада қолиш вазифасини уддалашди.

Аввалги ўйиндаги тартибсизликлар сабабли фарғоналиклар бу баҳсда таркибдаги катта йўқотишлар билан етиб келган бўлишса-да, учрашувда ҳисоб улар томонидан очилди. 8-дақиқада Отабек Зокиров «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Аммо 30-дақиқада Дониёр Абдумманопов ҳисобни тенглаштирган бўлса, 2 дақиқа ўтиб Фарҳод Соҳибжонов чиройли голи эвазига андижонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 86-дақиқада эса Жамшид Ҳомидов гол уриб, ўйин тақдирини ҳал этди – 1:3.

«Нефтчи» 2021 йилги мавсумда ҳам Про лигада қолган бўлса, «Андижон» Суперлигада қолишга муваффақ бўлди.

Суперлигага ўтиш ўйини. 15 декабрь
«Нефтчи» - «Андижон» - 1:3
Фарғона
, «Истиқлол» стадиони. Томошабинларсиз.
Ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Голлар: Отабек Зокиров 8 - Дониёр Абдумманопов 30, Фарҳод Соҳибжонов 32, Жамшид Ҳомидов 86.
«Нефтчи»: 21. Фаррух Турдалиев, 4. Миржалол Неъматов, 7. Мансур Саидов, 9. Отабек Зокиров, 10. Ислом Тошпўлатов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёр Эрматов, 34. Рустам Абдухамидов (31.Павел Смоляченко, 25), 38. Умар Адхамзода, 44.Шодиёр Ҳожиматов, 94. Анваржон Ҳожимирзаев.
«Андижон»: 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 17. Абдуллоҳ Олимов (11. Сирож Мелиев, 70), 22. Усмонали Исмоналиев, 25. Қаҳрамон Баҳодиров (99. Жамшид Ҳомидов, 70), 28. Фарҳод Соҳибжонов, 33. Дониёр Абдуманнопов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар