«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси кейинги тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Ишонаманки, жамоам бу баҳсдаги ғалаба учун ҳамма нарсани қилади. Майдонда ғалаба учун боримизни берамиз. Футболчиларда чарчоқ аломати йўқ, аксинча тобора яхши спорт формасига кириб олдик. Ҳар ҳолда бир ой аввалгидан яхшироқ ҳолатдамиз. Мавсумга тайёргарлик учун вақт бўлмаганини инобатга олсак, ҳаммаси кутганимиздан яхшироқ бўлмоқда. Энг муҳими биз АПЛ пешқадамларидан узоқда эмасмиз ва Чемпионлар лигасида ҳам кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилишга улгурдик», — дейди Гвардиола Goal билан суҳбатда.
Маълумот учун, АПЛ 12-тури доирасидаги «Манчестер дербиси» 12 декабрь куни «Олд Траффорд»да ўтади.
Айни дамда «Манчестер Сити» 18 очко билан 6-ўринда бораётган бўлса, «Манчестер Юнайтед» 19 очко билан 5-поғонадан жой олган. Икки жамоа захирасида ҳам биттадан ўйин бор.