O'zbek Ўзбекча
Дибала АПЛга ўтиши мумкин
Душанба, 07 Декабр
11252

«Ювентус»нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибаланинг вакиллари футболчининг хизматларини Англиядаги олтита топ клубга таклиф қилган. Бу ҳақда 90 min хабар бермоқда. 

Аргентиналик футболчининг туринликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йилда якунига етади, аммо, манбанинг сўзларига кўра, Дибала «Ювентус»даги ўйин амалиётидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва жамоани 2021 йилда тарк этишга тайёр. Форварднинг хизматлари «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Тоттенҳэм», «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Арсенал»га таклиф этилган. 

Бундан ташқари, ОАВ маълумотига кўра, Дибалага Франциянинг «ПСЖ» клубидан ҳам қизиқиш мавжуд. Аргентиналик футболчи Мадриднинг «Реал» клубига йўл олиши кутилаётган Килиан Мбаппега ўринбосар сифатида кўрилмоқда. 

А Сериянинг жорий мавсумида Дибала 6 ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам голда иштирок этмади. Чемпионлар лигасида форвард 4 ўйинда майдонга тушиб, Венгриянинг «Ференцварош» клуби дарвозасига киритилган голлардан бирига муаллифлик қилди.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар