«Удинезе» – «Аталанта» баҳси кучли ёмғир ёғиши натижасида қолдирилди 
Якшанба, 06 Декабр
2414

А Сериянинг 10-туридан ўрин олган «Удинезе» – «Аталанта» баҳси 6 декабрь куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланиши керак эди.

Удинеда кучли ёмғир ёғиши сабабли ўйин дастлаб вақтинчалик икки марта, кейин эса умуман қолдирилди. Ўйиннинг янги санаси ҳозирча маълум эмас. 

Маълумот учун, 9-турдан сўнг «Аталанта» 14 очко билан 9-ўринни, «Удинезе» эса 10 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар