ПФЛ ва ЎФА ишчи гуруҳи «Орол» клуби масаласида Қорақалпоғистонда бўлиб турибди
Шанба, 05 Декабр
4392

ЎзПФЛ Бош директори вазифасини бажаруви Диёр Имомхўжаев ҳамда ЎФА техник директори Сергей Арслонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда бўлиб турибди, дея ёзмоқда ПФЛ расмий сайти.

«ЎФA ҳамда ЎзПФЛ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш, хусусан «Орол» футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ва унинг келаси мавсумда истисно тарзида Про лигада иштирок этиши масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Жумладан, «Турон» стадионининг бугунги кундаги ҳолати, келгусида «Орол» футбол клубига бириктирилиши режалаштирилаётган объектлар, клубга янги қароргоҳ қуриш масаласи, клубнинг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича режалар билан танишилди.

Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳрамон Сариев ҳамда Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов қабулида бўлиб, «Орол» футбол клуби пойдеворини мустаҳкамлаш, клубни босқичма-босқич замонавий кўринишга келтириш масалаларини муҳокама этди. Бу борада ишчи гуруҳ хулосалари тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади», - дейилади хабарда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар