Аллегри АПЛ ва унинг гранд жамоалари ҳақида фикр билдирди 
Шанба, 05 Декабр
5653

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллерги Премьер-лигада ишлашни истаётганини айтди.

«Албатта, ўзимни Англия Премьер-лигасида синаб кўрмоқчиман. Италияда «Милан»да 4 йил ва «Ювентус»да 5 йилни ўтказдим. 

Ҳозир инглиз футболи ўсмоқда, чунки хорижлик мураббийлик кўп. 10 йил аввалгига қараганда кўпроқ тактикалар мавжуд. 

Премьер-лига ҳозирда мураккаб ва тактикада мукаммалроқ, шу билан бирга ўз футбол анъаналарини ҳурмат қилмоқда. Бу – инглиз футболи руҳи, хорижлик мутахассисларнинг маҳорати ва тактик ёндашувларнинг мувозанати. Асосийси, мамлакат ўз тарихига эга. Англия Италия, Испания ва Германиядан фарқ қилади. Мамлакат тарихини ўзгартириш қийин. 

«Ливерпуль» йилдан йилга яхшиланмоқда. Уларда жуда тезкор, техник ва жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар бор.  Муҳими, характерга эга. 

«Тоттенҳэм»да Моуриньо прагматизм ва техника ўртасида мувозанатни ўрнатди. «Шпорлар» – юлдуз футболчилари бўлган катта жамоа. Жозе эса стратег. Моуриньо ўз футболчиларини тушунади ва улар билан жуда яхши ишлайди. 

«Манчестер Сити»да «Юнайтед» каби тарих йўқ, шунинг учун Гвардиола нолдан ишлаши мумкин», – дея Аллегрининг сўзларини Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар