Жота болалигида қайси футболчига ҳавас қилганини айтди
Пайшанба, 03 Декабр
14810

«Ливерпуль» ҳужумчиси Диогу Жота 2004 йилги Европа чемпионатидан қолган хотиралари билан ўртоқлашди.

«Футбол ҳар доим менга иштиёқ берувчи спорт тури бўлган. 6 ёшимда отам мени сузиш бўлимига ёздириб қўйди. Мен эса йиғлаб, унинг ўрнига футболга олиб бора оласизми, деб сўрадим. Чунки иккаласи ҳам бир вақтда бўларди. Бассейнда сузишдан кўра футбол ўйнаш жуда ёқарди. 

Футбол бўйича дастлабки хотираларим Португалия финалгача етиб борган ва, афсуски, ҳал қилувчи баҳсда мағлуб бўлган Евро-2004га тўғри келади. 7 ёшда эдим, ўйинларнинг барчасини яхши эслайман. 

Криштиану Роналду менинг қаҳрамоним эди. У 19 ёшда бўлишига қарамай, Европа чемпионатида жуда яхши ўйнади. У доим португалиялик болалар учун намуна бўлиб келган», – дея Жотанинг сўзларини келтиради Тhe Athletic.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2004 Португалияда бўлган ва финалда мезбонлар Грецияга (0:1) имкониятни бой беришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар