Роналду Мессининг рекордини янгилади 
Пайшанба, 03 Декабр
14367

«Ювентус» ЕЧЛнинг 5-турида «Динамо» Киевни (3:0) йирик ҳисобда мағлуб этди. Туринликларнинг иккинчи голига ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

Шу тариқа португалиялик футболчининг ушбу турнирда уй ўйинларида киритган тўплари 71тага етди ва у бу борада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг (70 гол) рекордини янгилади.

Маълумот учун, G гуруҳида «Барселона» ва «Ювентус» муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар