«Ювентус»нинг испаниялик ҳужумчиси Альваро Мората ЕЧЛнинг 5-туридан ўрин олган «Динамо» Киевга (3:0) қарши баҳсда жамоасининг учинчи голини урди.
William Hill'нинг ёзишича, 28 ёшли форвардинг турнирдаги голлари 21тага етди ва Чемпионлар Лигасида энг кўп гол урган испаниялик футболчилар рўйхатида 3-ўринга чиқиб олди.
Мората 20тадан гол урган Сеск Фабрегас ва Фернандо Торресни ортда қолдирди. Олдинда Фернандо Морьентес (33) ва Рауль Гонсалес (71) бор.