«Бавария» ЕЧЛнинг 5-турида «Атлетико» (1:1) билан дуранг қайд этди. Мюнхенликларнинг голига ҳужумчи Томас Мюллер муаллифлик қилди.
Goal'нинг ёзишича, германиялик 31 ёшли футболчи Чемпионлар Лигасидаги голларини 47тага етказиб, турнир тарихидаги тўпурарлар рўйхатида топ-10га кириб олди.
Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар:
1. Криштиану Роналду – 131
2. Лионель Месси – 118
3. Роберт Левандовски – 71
4. Рауль –71
5. Карим Бензема – 67
6. Руд ван Нистелрой – 56
7. Тьерри Анри – 50
8. Андрей Шевченко – 48
9. Златан Ибраҳимович –48
10. Томас Мюллер – 47.