Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв билан Германия футбол иттифоқи ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда «Бавария» футболчилари Томас Мюллер ва Жером Боатенг, «Боруссия» Д ҳимоячиси Матс Ҳуммельснинг миллий жамоага қайтишлари масаласи муҳокама қилинди.
Sport1'нинг хабарига кўра, Лёв ушбу ўйинчиларнинг қайтишига тайёр, аммо Германия миллий жамоасининг кўплаб ўйинчилари жароҳат олган тақдирдагина. Шунингдек, учрашувда Миллатлар Лигаси доирасида Испаниядан (0:6) учралган мағлубият муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йоахим Лёвнинг Германия бошқарувида ишлашни давом эттириши маълум қилинган эди. 60 ёшли мутахассис раҳбарият билан ўзининг ғоялари ва келгуси режалари ҳақида ўртоқлашган.