Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон чемпионати Про лига ва Биринчи лигада бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Про лига 20-тури қуйи тўртлик гуруҳида «Истиқлол» «Оқтепа» билан дуранг қайд этган бўлса, «Хоразм» Урганчда «Зомин» устидан 2:0 ҳисобида зафар қучиб, турнирдаги ўрнини сақлаб қолди. Урганчликлар 20-турдан кейин 21 очко жамғарган бўлишса, «Зомин» 19 очко билан 8-ўринни эгаллаб, қуйи лига саналмиш 1-лигага тушди.
1-лигадан эса 2-босқичда 6 жамоа орасида энг кўп – 12 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллаган «Янгиер» клуби 2021 йилдан Про лигада иштирок этадиган бўлди.
Про лига 20-турининг сўнгги ўйини 1 декабрь куни Фарғонада ўтади. Унда 1-2-ўринда бораётган «Нефтчи» ва «Турон» Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
Турнир жадвали. Про лига. Қуйи тўртлик: