Про лига сўнгги 20-тури доирасида «Динамо» жамоаси сафарда «Шўртан»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда Амиржон Сафаров ва Шохруҳ Абдураҳмоновнинг голлари «Динамо»га Ғузорда ғалаба келтириб, Самарқанд жамоаси Про лигада мавсумни 3-ўринда якунлади. «Шўртан» эса 4-ўринда қолди. Икки жамоа ҳам Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Суперлига йўлланмаси учун Фарғонанинг икки клуби «Нефтчи» ва «Турон» кураш олиб боришади.
Эътиборлиси, Самарқанд клуби ўз тарихида илк марта кетма-кет иккинчи йил – 2021 йилда ҳам қуйи лигада қоладиган бўлди. «Динамо» бунгача Про лигага тушганида ҳам бир йилдаёқ Суперлигага чиқиш вазифасини бажарган эди. Бу сафар эса кетма-кет иккинчи йилни ҳам қуйи лигада ўтказадиган бўлди.
Про лига. 25-тур
29 ноябрь (якшанба)
«Шўртан» - «Динамо» - 1:2
Голлар: Бекзод Сувонов 83 - Амиржон Сафаров 51, Шоҳруҳ Абдураҳмонов 89.
«Шўртан»: Акмал Раҳимов, Элбек Отақулов, Худоёр Саъдуллаев, Шокир Йўлдошев, Элёр Омонжонов, Шербек Эшмуродов, Бекзод Сувонов, Илҳом Шодмонов, Санжар Тўрақулов, Шаҳбоз Жўраев, Фахриддин Алимов.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Аваз Агалиев, Элдор Бойматов, Дамир Темиров, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Комил Шарофутдинов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Ойбек Нурматов, Андрей Сидоров, Амиржон Сафаров.