УЕФА ЖЧ-2022 саралаш босқичи қуръаси учун саватчаларни тасдиқлади
Жума, 27 Ноябр
5845

УЕФА 2022 йил Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи учун миллий жамоалар жой олган саватчаларни тасдиқлади.

Қуръа ташлаш маросими пандемия сабабли 7 декабрь куни Швейцарияда онлайн видеоконференция форматида ўтказилади.

1-сават: Бельгия, Франция, Англия, Португалия, Испания, Италия, Хорватия, Дания, Германия, Нидерландия.

2-сават: Швейцария, Уэльс, Польша, Швеция, Австрия, Украина, Сербия, Туркия, Словакия, Руминия.

3-сават: Россия, Венгрия, Ирландия, Чехия, Норвегия, Шимолий Ирландия, Исландия, Шотландия, Греция, Финляндия.

4-сават: Босния ва Герцеговина, Словения, Черногория, Шимолий Македония, Албания, Болгария, Исроил, Беларусь, Грузия, Люксембург.

5-сават: Арманистон, Кипр, Фарер ороллари, Озарбойжон, Эстония, Косово, Қозоғистон, Литва, Латвия, Андорра.

6-сават:  Мальта, Молдова, Лихтенштейн, Гибралтар, Сан-Марино.

Маълумот учун, ЖЧ-2022 Европа саралаши анъанавий гуруҳ босқичида ўтказилиб, 5та гуруҳ 6 жамоадан ва яна 5та гуруҳ 5та жамоадан тақсимланади. Жамоалар уй-сафар тизимида 2021 йилнинг март ойидан ноябрь ойига қадар ўйинлар ўтказиб, 10та гуруҳ ғолиблари ЖЧ-2022 йўлланмасига эга чиқса, 2-ўриндаги яна 10 жамоа эса ўзаро плей-офф баҳсларида иштирок этишади. Шунингдек, саралаш босқичидан ЖЧ-2022га йўлланма ололмаган Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг энг яхши кўрсаткичга эга икки ғолиби ҳам плей-оффда қатнашади. Якунда жами 13 миллий жамоа УЕФАдан ЖЧ-2022 финал босқичига йўлланма олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар