Куман: «Мақсадимизга эришдик – плей-оффга чиқдик»
Чоршанба, 25 Ноябр
2699

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛнинг 4-туридан ўрин олган «Динамо» Киевга (4:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мақсадимизга эришдик – плей-оффга чиқдик. Таассуротлар ижобий. Жамоа катта куч сарфлади. 

Биринчи бўлимда самарадорлик етишмади, лекин иккинчи бўлимда яхши ўйнадик ва устунлик қилдик. Натижадан мамнунмиз. Жамоавий ўйин ёқди. Ҳамма қаттиқ меҳнат қилди. Ёшлар ўзларини яхши кўрсатишди. 

Концентрация билан ҳаракат қилиб, ўйинни сўнгги дақиқагача назорат қилдик. Ротация баъзи ўйинчиларга дам олишга, баъзиларга эса ўйнаш имконини беради. Улар бунга лойиқдирлар.

Айрим ўйинлар бошқаларидан кўра яхшироқ тугайди. Эҳтимол, фарқ тетикликда. Жисмоний тайёргарлиги юқори бўлганларни асосий таркибда туширдик», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Маълумот учун, 4та турнинг барчасида ғалаба қозонган «Барса» муддатидан аввал плей-оффга йўл олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар