Луческу: «Мессисиз «Барса» яхшироқ ҳимояланади»
Сешанба, 24 Ноябр
3908

«Динамо» К бош мураббийи Мирча Луческу ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Бир неча йил Чемпионлар Лигасидан йироқда эдик. Бу йил олдимизга жамоавий ўсишни мақсад қилганмиз. 

Месси ва де Йонгнинг йўқлиги? Албатта, Мессининг йўқлиги ҳар доим рақибларга устунлик беради. Аммо усиз жамоа яхшироқ ҳимояланади. Ҳеч ким «Барса»га тасодифан келиб қолмайди. Уларда ажойиб футболчилар ва умидли ёшлар бор.

«Барса»га қарши Симеонедек ўйнаш? «Атлетико» ўтган мавсумда янги футболчилар учун  126 млн евро сарфлаган ва Диего улар билан 10 йилдан бери ишламоқда. Улар «Сити» ёки «Барса» каби кўп пул сарфлашни бошлашди, замонавий стадион қуришди», – дея Луческунинг сўзларини келтиради AS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар