«Брюгге» ҳужумчиси клуб автобусидан қувилиб, «Боруссия»га қарши ўйин қайдномасидан ўчирилди 
Сешанба, 24 Ноябр
9921

«Брюгге» клуби ҳужумчиси Эммануэл Деннис Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши учрашув қайдномасидан ўчирилди, дея хабар бермоқда The Sun.

Манбанинг ёзишича, нигериялик футболчи муҳим баҳс олдидан жамоа футболчилари билан жанжаллашган. Эммануэл клуб автобусида ўзи истаган ўриндиқда ўтирмагани учун жанжал чиқарган. Оқибатда клуб автобусидан ҳайдалиб, ўйин учун қайдномадан ҳам ўчирилган.

Бельгия клуби бош мураббийи Филипп Клеман Денниснинг таркибдан ўчирилгани жароҳат эмас, интизомий сабаблар билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтган. 

Маълумот учун, нигериялик 23 ёшли форвард жорий мавсумда клуби сафидаги 10 ўйинда битта гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар